ЎзА Ўзбек

18.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Кореялик шифокорлар оролбўйида

ФОТОРЕПОРТАЖ: Кореялик шифокорлар оролбўйида

Жанубий Кореянинг “Friends” нотижорат ташкилоти ва “Kоnkuk” университетининг 46 нафар стоматолог ва хирург шифокорлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Тажрибали шифокорлар ҳафта давомида Оролбўйи болаларини тиббий кўрикдан ўтказиб, жарроҳлик операциялари орқали уларга яқиндан ёрдам беришни режалаштирган.

- Гуруҳимиз билан ҳар йили Қорақалпоғистонга келамиз. Шаҳар ва туманларда бўлиб, тиббий ёрдамга муҳтож болаларга жарроҳлик ҳамда даволаш йўллари орқали ёрдам кўрсатамиз. Бу галги ташрифимизда ҳам бемор болаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказиш, тиббий кўрикдан ўтказиб тиббий маслаҳатлар бериш, дори–дармон тарқатиш ҳамда умумтаълим мактабларида ёшлар билан учрашувлар ташкил қилишни кўзлаганмиз, - дейди“Friends” нотижорат ташкилоти раҳбари Ким Мёнг Джин.

3.jpg

4.jpg

5.jpg

7.jpg

8.jpg

12.jpg

5 341
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА