ЎзА Ўзбек

10.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: кексалари эъзоз топган юрт

ФОТОРЕПОРТАЖ: кексалари эъзоз топган юрт

Кексаларни эъзозлаш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Ёши улуғ инсонларнинг дастурхон атрофида қилган дуолари олтинданда қиммат. Яқинда Жарқўрғон туманидаги Нуронийлар масканига кўзим тушди. Юзларидан нур ёғилиб турган кексаларимиз шодон, маскан одамлар билан гавжум эди.

Маскан раҳбари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Султон ака Асадовнинг айтишича, бу ерда боболаримиз учун барча шароит яратилган. 2017 йилда 475 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган бинода тиббиёт, соғломлаштириш маскани, кутубхона жойлашган. 

Нуронийлар чойхонаси туну кун ишлайди. Чеҳраси қувонч ва шукроналик билан нурафшон кексалар “Юртимиз янада гуллаб-яшнасин, фарзандлар камолини кўрайлик”, - дея доим дуода. Буни қуйидаги суратларда ҳам кўришингиз мумкин.

2.jpg

9.jpg

3.jpg

4 934
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар. ЎзА