ЎзА Ўзбек

25.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Қўғирчоқлар – болаларнинг ҳамроҳи

ФОТОРЕПОРТАЖ: Қўғирчоқлар – болаларнинг ҳамроҳи

Қўқонлик ҳунарманд Шоҳсанам Худойбердиева миллий матолар, оддий ва зарарсиз буюмлардан қўғирчоқ тайёрлашда унинг бола саломатлиги ва маънавий оламига нечоғли фойда келтиришига аҳамият қаратади.

Шоҳсанам ясаган “Зумрад ва Қиммат”, “Бўғирсоқ” сингари эртак қаҳрамонлари, миллий қўғирчоқлар барчага манзур бўлмоқда. Бошқалар каби темир ва тугмадан фойдаланмайди, тоза пахта ва бўз матога таянади. Табиий, юмшоқ, қўлда тикилган кашта, сўзана билан безак берилган, қоғоз ва елимдан ясалган, миллий руҳ берилган пластмасса ўйинчоқлари мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларига шартнома асосида етказиб берилади.

–Қўғирчоқ ясаш чоғида, аввало, унинг миллийлиги ва нафислигига, либос ва бўёқларнинг сифатига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ, – дейди Ш.Худойбердиева. – Фарзандларимиз тажовузкор, ғарбона ўйинчоқлар билан эмас, аксинча, юзида ибо-ҳаё, миллийлик уфуриб турган, инсоний туйғулар ифодаланган миллий қўғирчоқлар билан дўст бўлишини истардим. Шунинг учун қўғирчоқлар орқали халқимизга хос тантилик ва меҳнатсеварлик каби олижаноб қиёфаларни ифода этишга ҳаракат қиламан. Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида шогирдларим билан 7 миллион сўмликдан ортиқ миллий қўғирчоқларимизни сотдик. Шунингдек, юртимиздаги мактабгача таълим муассасаларига етказиб бериш бўйича келишиб олинди.

7.JPG

9.JPG

2.JPG

5 726
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар. ЎзА