ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Фарғонада янги федерацияга асос солинди

ФОТОРЕПОРТАЖ: Фарғонада янги федерацияга асос солинди

Фарғонада Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати марказининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуманда Фарғона вилоят жисмоний тарбия ва спорт, адлия, ички ишлар бошқармалари вакиллари, журналистлар, Андижон ва Наманган вилоятидан келган спорт мураббийлари иштирок этди.

Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Шарқ яккакурашлари ва жанг санъати маркази раҳбари ўринбосари Ж.Неъматов мамлакатимизда, жумладан, К-1 спорт тури тобора оммалашиб бораётгани, ушбу йўналишда ҳам моҳир чемпионлар сафи ортаётганини таъкидлади. Айни шу спорт тури бўйича ўтказилган саккизинчи Осиё чемпионати ва унинг натижалари тўғрисида тайёрланган видеолавҳа йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Спорт ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши, барча Меҳрибонлик уйларида Шарқ яккакурашлари бўйича машғулотлар ташкил этиш ва уларнинг бепул ўтказилишини таъминлаш, мураббийларни жалб этиш ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Конференцияда ташкилий масала кўрилди. Фарғона вилоятида К-1 спортини кенг оммалаштириш ва ёш авлоднинг спортга қизиқишини ошириш мақсадида профессионал ва ҳаваскорлар К-1 федерациясига асос солинди. Федерация раҳбари сифатида спорт соҳасида кўп йиллик тажрибага эга Ойбек Нурматов, унинг ўринбосари лавозимига Алихон Ҳасанжонов номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди.

1.JPG

3.JPG

4.JPG

6-faqat saytga.JPG

12-faqat saytga.JPG

5 498
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА