ЎзА Ўзбек

09.05.2019 18:18 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Фарғонада 9 май байрами кенг нишонланди

Фоторепортаж: Фарғонада 9 май байрами кенг нишонланди

Бугун, 9 май куни Фарғона шаҳри марказида жойлашган Хотира хиёбонида бошланган байрам тадбири давом этмоқда. Эрта тонгда бошланган байрам аввалида Иккинчи жаҳон уруши йиллардаги ва замонавий ҳарбий техникалар иштирокида ҳарбий парад ўтказилди. 
  
Унда Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Фарғона вилояти ҳокимлиги вакиллари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, Қуролли Кучлар фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва вилоят ёшлари иштирок этди. 

Бу хақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.

photo_2019-05-09_12-37-07.jpg

Тадбир давомида Лутфулло Бузруков Марғилон ва Фарғона шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашиб, уларни фашизм устидан қозонилган ғалабага 74 йил тўлгани муносабати билан қутлади. Президент ва қўмондонлик номидан совға-саломлар улашди. 

Вилоят ёшлари томонидан уруш даврига оид ва реал вазиятга ўхшатилган саҳна кўринишлари эса кўпчиликнинг қалбини ларзага келтирди. 

Шундан сўнг 2000 йилда Сурхондарёнинг Сариосиё туманида содир бўлган жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган сержант Дилшод Асановнинг оиласи ҳолидан хабар олинди. 

Юртимиз тинчлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбийларимиз ҳеч қачон хотирамиздан ўчмаслиги, уларни мангу ёдда сақлашимиз таъкидланди. 

photo_2019-05-09_12-37-39.jpg

photo_2019-05-09_12-37-48.jpg

photo_2019-05-09_12-38-02.jpg

photo_2019-05-09_12-38-34.jpg

photo_2019-05-09_12-38-43.jpg

ЎзА
6 165