ЎзА Ўзбек

02.09.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Қарши шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди

ФОТОРЕПОРТАЖ: Қарши шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди
Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили 2 сентябрь мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов хотираси куни сифатида ёд этилади.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал пойига гуллар қўйишди.

photo_2019-09-02_14-26-56.jpg

photo_2019-09-02_14-26-57.jpg

photo_2019-09-02_14-26-59.jpg

12 911
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар, ЎзА