ЎзА Ўзбек

07.03.2020 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Андижонда хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатилди

ФОТОРЕПОРТАЖ: Андижонда хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатилди

Андижон шаҳридаги “Тошкент премум” тантаналар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларнинг илғор вакилалари иштирокидаги “Сен ҳамиша муқаддассан, муқаддас аёл!” деб номланган байрам тадбирида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ўрни, роли ва нуфузи тобора ортиб бораётганлиги, опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди. 

2.jpg

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов барча хотин-қизларни баҳорнинг илк гўзал айёми билан муборакбод этди. 

Бир гуруҳ опа-сингилларимиз Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг самарали меҳнатини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 

Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар барчага байрамона хуш кайфият улашди. 

7.jpg

9.jpg

10.jpg

3 413
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар, ЎзА