ЎзА Ўзбек

02.05.2020 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Қадр топган қадриятлар

Фоторепортаж: Қадр топган қадриятлар

Ҳунармандчилик миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми. Ота-боболаримиздан мерос ушбу фаолият тури истиқлол йиллари қайта тикланди, мазмунан бойиди, иқтисодиётимизнинг муҳим тармоғига айланди.

Соҳа кишилари қадр топди. “Ҳунарманд” уюшмаси, жойларда эса унинг бўлимлари ташкил этилди. Бир пайтлар уста ва ҳунармандлар ўзлари яратган буюмларни сотиш, намойиш этишда турли тўсиқларга учраган бўлса, бугун ҳар бир туман ва шаҳарда Ҳунармандлар маркази, бозорлар ва савдо мажмуаларида махсус савдо расталари ташкил этилган.

Юртбошимизда соҳа вакилларининг машаққатли меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг самарали фаолияти учун янги имконият ва имтиёзлар яратиш, моҳир усталар яратган услуб ва мактабларни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳунармандчилик ривожи сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини ташкил этиш, ёшларни фойдали меҳнатга жалб қилиш, туризмни ривожлантиришда катта имкониятлар манбаси бўлиб хизмат қилмоқда.

photo_2020-05-02_12-30-01.jpg

photo_2020-05-02_12-30-02 (2).jpg

photo_2020-05-02_12-30-02.jpg

photo_2020-05-02_12-30-03.jpg

photo_2020-05-02_12-30-04.jpg

3 400
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА