ЎзА Ўзбек

09.10.2019 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ: Қадимий Тўпқопи саройи

ФОТОРЕПОРТАЖ: Қадимий Тўпқопи саройи

Истанбул шаҳридаги Тўпқопи сарой-музейи Туркиянинг энг қадимий ва диққатга сазовор тарихий масканларидан.

1479 йилда Султон Маҳмуд томонидан қурилиши бошланган Тўпқопи саройи деярли XIX аср ўрталарига қадар турк султонларининг қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Шу йиллар мобайнида саройда 25 нафар ҳукмдор мамлакатни бошқарган. Саройда яшаб, 4-5 мингга яқин киши хизмат қилгани маълумотларда қайд этилган. Султон ошхонасида бир вақтнинг ўзида мингга яқин ошпаз ишлаган.

1924 йилдан бошлаб сарой-музейга айлантирилган бўлиб, бу ерда қадимий қўлёзмалар, чинни буюмлар, қурол-яроғлар, султонлар кийим-боши сақланади. Музей ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

2.jpg

4.jpg

5.jpg

7.jpg

9.jpg

14.jpg

10.jpg

17.jpg

4 026
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА