ЎзА Ўзбек

15.03.2019 12:55 Чоп этиш версияси

ФОТОФАКТ

ФОТОФАКТ

Самарқанд кўчаларида йўл ҳаракати белгилари кўргазмага қўйилганми?

Самарқанд шаҳар марказий кўчаларида на ҳайдовчи ва на пиёдалар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайди. Кўриб турганингиз суратларда Мирзо Улуғбек кўчасидаги чорраҳалардан лавҳалар акс этган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, автотранспорт воситалари светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи чироқлари ёниб турган бўлса-да, йўлда бемалол давом этмоқда. Энг муҳими, улар орасида жамоат, махсус хизматлар транспорт воситалари ҳам бор!

Мазкур кўча ўртасидаги панжаралар олингандан буён пиёдалар автотранспорт воситалари ҳаракатланаётганига қарамай кўчанинг дуч келган жойидан ўтиб кетаверади. Ҳайдовчилар ҳам йўл белгиларига амал қилмайди. Гўё Самарқанд кўчаларидаги йўл ҳаракати белгилари кўргазмага қўйилгандек.



18.JPG

22.JPG

25.JPG

28.JPG

Алишер Исроилов(сурат), ЎзА
3 042