Фотофакт: Ўзбекистондаги энг узун шаршарани биласизми?
Ҳисор давлат қўриқхона ҳудудида сержило шаршаралар мўл. Улардан энг йириги Сувтушар шаршарасидир.
Ҳисор давлат қўриқхона ҳудудида сержило шаршаралар мўл. Улардан энг йириги Сувтушар шаршарасидир.
У мамлакатимиздаги энг узун шаршара ҳисобланади. Айниқса, кўкламда ва ёз бошларида Ҳисор тоғ тизмасининг 4000 метр баландлигидаги Осмонталаш қорли қояларидан сониясига 5-6 куб метр сув отилиб тушади. Айни шу мафтункор манзарани сўз билан таърифлаш эса мушкул: уни фақат кўриш керак, завқланиш керак.