ЎзА Ўзбек

21.08.2019 Чоп этиш версияси

Фаол ижодкорлар тақдирланди

Фаол ижодкорлар тақдирланди

Наманганда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Энг улуғ, энг азиз” танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган танловда вилоятда фаолият юритаётган ижодкорларнинг 70 дан зиёд ижодий иши кўриб чиқилиб, олти йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Танловга тақдим этилган асарларда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Бешта муҳим ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар кенг тарғиб қилинган.

photo_2019-08-21_21-30-09.jpg

photo_2019-08-21_21-30-11.jpg

photo_2019-08-21_21-30-13.jpg

photo_2019-08-21_21-30-14.jpg

photo_2019-08-21_21-30-18.jpg

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Истеъдодли ёш ижодкорлар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.

6 737
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА