ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Энди Сирдарёнинг ҳам замонавий “IT-PARK”и бор

Энди Сирдарёнинг ҳам замонавий “IT-PARK”и бор
 30 июнь – Ёшлар куни

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Гулистон шаҳрининг Янги ҳаёт массивида дастурий маҳсулотлар ва axбоpoт тexнoлoгиялapи технологик парки – “IT-PARK” Сирдарё филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Pecпубликаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Сирдарё вилояти ва Гулистон шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши фаоллари, “IT-PARK” резидентлари, стартаплар ва ахборот технологиялари соҳаси қизиқувчилари, ўқувчи, талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Pecпубликаси Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазири Шуҳрат Содиқов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев мовий боғични қирққач, барча йиғилганлар 2 қаватли замонавий қулайликларга эга “IT-PARK” ичкарисига таклиф этилди.

photo_2020-06-30_18-12-08.jpg

Меҳмонлар у ерда “IT-PARK”нинг очилиши муносабати билан «Ёшлар куни»га бағишлаб ижодкор ва иқтидорли ёшларни аниқлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижодий муҳитни шакллантириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳамда ёшларнинг замонавий ахборот коммуникация технологияларига бўлган ижодий фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилаётган «Ёш дастурчилар форуми» кўрик-танловининг гувоҳи бўлдилар. Тадбирга ташриф буюрганлар кўрик-танлов иштирокчиларининг ишлари билан яқиндан танишди.

“IT-PARK”нинг иккинчи қаватида “IT-Сentr” – ўқув маркази фаолияти ва резидентларга яратилган шароитлар, кибрспорт, мобил роботатехника, тақдимот ҳудудлари, маъмурий офис хонаси йиғилганларда улкан таассурот қолдирди.

Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан ёшлар учун барпо этилган ушбу мажмуа уларнинг севимли масканига айланиши таъкидланди. 

photo_2020-06-30_18-11-56.jpg  

– Ушбу дастурий маҳсулотлар ва axбоpoт тexнoлoгиялapи технологик парки – “IT-PARK” Сирдарё филиалининг лойиҳа қиймати 12 миллиард 157 миллион сўм бўлиб, шундан 1 миллиард сўмини тижорат акциядорлик «Ипотека» банки филиалидан олинган 1 йиллик кредит маблағлари, қолган қисмини эса жамоа маблағлари ташкил этади, – дейди “IT-PARK” раҳбари Ойбек Анваров. 

– Ушбу 2 қаватли замонавий иншоотда ҳамма қулайликлар яратилган. Киберспорт хонасидан 100 га яқин замонавий компьютер ўрин олган бўлса, биринчи қаватда 50 ўринли технопарк, бир йўла 50 кишига хизмат кўрсата оладиган кафе ишлаб турибди. 

Ўқув марказида ёшларнинг компьютер саводхонлигини ўзлаштириши, ўйинлар ўйнашлари, дастурлаш малакасини эгаллашлари учун тўла шарт-шароит яратилган. 

photo_2020-06-30_18-12-21.jpg  

Дарвоқе, мазкур замонавий “IT-PARK”ни Юсуф Қорабоев бошлиқ «Гулистон мадад қурилиш» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари 6 ой давомида қуриб,фойдаланишга топширди.   

Эътиборга мойил яна бир тарафи шу ернинг ўзида «Ҳунармандлар маркази» ҳам бунёд этилаётир. Ушбу марказ ишга тушгач, кўпгина ёшлар ҳунармандчилик сирларини айнан шу ердан, устоз-шогирд анъаналари асосида ўрганишлари ҳам назарда тутилган.

Яна бир қувонарли жиҳати, ҳунармандлар маҳсулотларини намойиш этиши, сотиши учун 140 та дўкон ҳам фойдаланишга топширилади. 

photo_2020-06-30_18-12-15.jpg  

– Мамлакатимизда, дастурий маҳсулотлар ва axбоpoт тexнoлoгиялapи технологик парки – “IT-PARK” филиали республикамизда бармоқ билан санарли дажаражада эканини алоҳида таъкидлаш лозим, – дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг Матбуот ва ахборот хизмати раҳбари Анвар Тўйчиев. 

– Энди сирдарёлик ёшлар ҳам компьютер сирларини ўрганмоқчи, компьютер технологияларини мукаммал ўзлаштириб олмоқчи, қолаверса, кичик ёшдаги «Камалак»чиларимиз турли ўйинлар ўйнамоқчи бўлсалар бу ерга келиб вақтларини мазмунли ўтказишлари мумкин бўлади.

Қолаверса, иншоотдаги ҳар бир хонада барча мобил хизматининг йўлга қўйилганлиги, интернет манбаларидан кенг фойдаланиш имконини ҳам беради.

photo_2020-06-30_18-12-28.jpg

2 903
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА