ЎзА Ўзбек

03.08.2020 Чоп этиш версияси

Эҳтиёжманд оилаларга хайрия кўмаги тарқатилди

Эҳтиёжманд оилаларга хайрия кўмаги тарқатилди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров шаҳардаги «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида шаҳар ҳокими маҳалла аҳлига Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси шароитида аҳолига зарур озиқ-овқат ва дори-дармон харид қилиш учун ажратилган моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига етказиш ҳамда маҳалла ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш бўйича тушунчалар берди. Айни кунда бутун инсониятни таҳликага солаётган коронавирус хасталиги, ушбу касалликни юқиши ва тарқалишининг олдини олиш, жорий этилган карантин тартибларига амал қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, маҳалла аҳлини қийнаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига вазифалар юклади. Мулоқот иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди.

2.JPG

Мулоқот сўнггида маҳалла ҳудудида яшовчи 60 дан ортиқ эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга ҳамда ногирон, боқувчисини йўқотган фуқароларга «Саховат ва кўмак» марказининг 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат хайрия қутилари тарқатилди.

Мулоқот ва хайрия кўмагини тарқатиш жараёнида карантин қоидаларига тўла амал қилинди.

3.JPG

3 999
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА