ЎзА Ўзбек

27.05.2020 Чоп этиш версияси

Девона бобо зиёратгоҳи таъмирланмоқда

Девона бобо зиёратгоҳи таъмирланмоқда

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Уйчи туманининг Гумбаз маҳалласидаги Девона бобо зиёратгоҳида олиб борилаётган реставрация ишлари билан танишди ва бу ерда нуронийлар билан суҳбатда бўлди.

XIX аср ўрталарида барпо этилган мазкур архитектура ёдгорлиги ва зиёратгоҳ узоқ йиллар эътибордан четда қолиб келаётган, мақбаранинг олдида жойлашган жамоа хўжалигининг маъмурий биноси панасида қолган эди. Ҳозирда бу эскирган маъмурий бино тўлиқ бузилиб, Девона бобо мақбараси қайта таъмирланиб, қадимий шуҳратини қайта тиклаш борасида иш олиб борилмоқда. Зиёратгоҳга ҳамоҳанг тарзда жомеъ масжиди қурилиши ҳам бошланган.

2.JPG

3.JPG

1 722
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА