ЎзА Ўзбек

15.03.2019 12:52 Чоп этиш версияси

Деҳқонларга кўмакдош

Деҳқонларга кўмакдош

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси 481 та насос агрегати ёрдамида Оролбўйи ҳудудида 131 минг гектар экин майдонларини суғоришда деҳқонларга яқиндан кўмак бермоқда.

Бошқарма тасарруфидаги насос станцияларини эксплуатация қилишда бир ярим мингдан зиёд ишчи-ходим самарали фаолият юритмоқда. Ўтган йили бошқарма томонидан ҳудуддаги экин майдонларини суғориш учун 3,224 миллиард м3 сув етказиб берилган.

Бундан ташқари, 2018 йили насос станцияларининг шўр ювиш ва суғориш даврида беталафот ишлашини таъминлаш мақсадида 123 та насос агрегати, 5 та трансформатор пункти ва электродвигатель тўлиқ таъмирланган.

6.JPG

8.JPG

5.JPG

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 870