ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Дарсдан сўнг марказга

Дарсдан сўнг марказга

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани «Баркамол авлод» болалар марказида бадиий ижодиёт, техника, ўлкашунослик ва экология йўналишлари бўйича ташкил қилинган тўгаракларда 650 га яқин ўқувчи иштирок этмоқда.

– Тўгарак раҳбарлари салоҳиятли ва изланувчан. Жорий йилнинг февраль ойида «Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари» танлови Қорақалпоғистон Республикаси босқичида вакилларимиз Бахтигул Турғунбоева ва Гулширин Тағанбердиева ғолиб бўлишгани фикримни тасдиқлайди, – дейди марказ раҳбари Бахтибой Элмуродов.

Марказда тарбияланувчилар иштирокида саҳналаштирилган концерт дастурлари, ижодий кўрик-танлов ва кўргазмалар мунтазам ташкил қилинади. Бу эса тахиатошлик ўқувчи-ёшларда марказ фаолиятига қизиқишни, касб-ҳунар ўрганишга интилишни оширишда таъсирчан омил бўлмоқда.

photo5415743522063101092.jpg

photo5415743522063101093.jpg

photo5415743522063101094.jpg

photo5415743522063101095.jpg

photo5415931194954066990.jpg

2 760
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА