ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

ДАНҒАРА ЗИЁРАТГОҲЛАРИ

ДАНҒАРА ЗИЁРАТГОҲЛАРИ

Фарғона вилоятининг ўзига хос рамзий дарвозаси бўлган Данғара тумани бетакрор табиати, тарихий ва маданий зиёратгоҳлари билан машҳур.

Туман ҳудудида Ғойиб Эран бува, Ер масжид, Хожаи Туроб, Хоб бува, Кишноғич ота, Чомоч бува, Хўжаи Азиз зиёратгоҳлари жойлашган. Мазкур зиёратгоҳлар руҳий покланиш ва маънавий юксалиш маскани сифатида қадрланиши билан бирга, экотурзимни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бугун тумандаги бир қанча зиёратгоҳларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, улар ободонлаштирилмоқда. Эзгу ташаббуслар доирасида Доимобод қишлоғида жойлашган Имом Муҳаммад Боқир зиёратгоҳи миллий услубда ҳомийлар томонидан тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Ҳудуди ободонлаштирилди ҳамда зиёратчилар учун барча шароит ва қулайликлар яратилди.

Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Хоб бува зиёратгоҳи ҳам бугун ободлик касб этган. Хоб бува (асл исми Ҳабибулло ота бўлган) Ҳазрат Алининг тўртинчи авлоди, ривоятларда айтилишича, у киши авлиё сифатида танилган экан. Худоёрхон даврида ул зот шарафига мақбара бунёд этилган. Ҳомийлар кўмаги билан мазкур қадамжо таъмирланиб, унинг кириш эшиги ва меъморий ёдгорликка кириш йўлаклари асфальт қилинди. Автотураргоҳ ва зиёратчилар учун бошқа қулайликлар яратилди.

5.jpg

6.jpg

12.jpg

15.jpg

1 892
Муқимжон ҚОДИРОВ олган суратлар, ЎзА