ЎзА Ўзбек

27.05.2020 Чоп этиш версияси

«Чўл гўзаллиги» — Қизилқумнинг ўзига хос табиатидан фоторепортаж

«Чўл гўзаллиги» — Қизилқумнинг ўзига хос табиатидан фоторепортаж

Қорақалпоғистон Республикасининг шарқида жойлашган Қизилқум чўли табиати ўзига хос бўлиб унинг асосий қисмини баланд ва ўртача текисликдаги қумлар ташкил қилади. Ҳудуднинг океан сатҳидан баландлиги 80-200 метр атрофида.

Қизилқум иқлими континентал, қиши совуқ, ёзи иссиқ қуёшли ва қуруқ бўлади. Чўлнинг шимолий қисми очиқ бўлганлигидан Арктика ва Сибир томонлардан келадиган совуқ ҳаво массаси таъсирида анча салқин бўлади. Қиш пайтида ҳаво ҳарорати минус 31, 33 даражагача пасайиб кетади. Ёзда эса ҳарорат 48 даража иссиқ бўлади. Лекин қумларнинг усти +75, +80 даражагача қизийди. Бу ерда ёғингарчилик кам бўлади.

Чўлда саксовул, қуёнсуяк, қум акацияси, селин, каврак, юлғин каби қурғоқчиликка чидамли табиий ўсимликлар ўсади. Шунингдек, бу жойларда чўл мушуги, бўри, тулки, кийик, қуён, тошбақа, чаён, қум сичқони, калтакесак, оқ илон, қора қурт каби ҳайвон ва жонзотларни учратиш мумкин.

photo_2020-05-27_20-49-55.jpg

photo_2020-05-27_20-50-07.jpg

photo_2020-05-27_20-49-45.jpg

photo_2020-05-27_20-49-21.jpg

photo_2020-05-27_20-49-24.jpg

photo_2020-05-27_20-49-29.jpg

photo_2020-05-27_20-49-37.jpg

2 930
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА