ЎзА Ўзбек

08.02.2019 15:58 Чоп этиш версияси

Буюк шоирга эҳтиром

Буюк шоирга эҳтиром

Юртимизда Алишер Навоий таваллудига бағишланган “Буюк сиймога таъзим”ва “Навоий асарларини севиб ўқиймиз” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, назм ва наво кечалари давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Фарғона туманидаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

8.JPG

– Алишер Навоий ижоди нодир хазина, улкан маданий мерос. Ўқувчиларда бу меросни англаш, унга муҳаббат уйғотиш асосий вазифамиздир, – дейди мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Сурайё Эркабоева. – Улуғ мутафаккир асарларидаги теран маъно-мазмунни ёшлар қалби ва онгига сингдиришда куй-навонинг ўз ўрни бор. Ўғил-қизларнинг улуғ шоир ғазалларини ёд олиши уларда сўз ва китобхонликка меҳр уйғотади.

5.JPG

Шунингдек, тадбирда мактабнинг 8-синф ўқувчилари ўртасида“Алишер Навоий – сўз мулкининг султони” мавзусида шоирнинг ибратли ҳаёт йўли, асарлари асосида викторина ўтказилди.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА​​
1 695