Бухоро йўллари янада кенг ва равон бўлмоқда
Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг 4Р 91Г автомобиль йўлида айни кунларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасининг 4Р 91Г автомобиль йўлида айни кунларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
“Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси бунёдкорлари томонидан мазкур йўлнинг 2 километрлик қисмида замонавий талаблар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича автомобиль йўлини кенгайтириш, пиёдалар юриш йўлаклари, велосипедлар учун махсус йўлак, ер остки қисмида сув қочириш тизимлари, тунги ёритгичларни таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.


