ЎзА Ўзбек

28.03.2019 Чоп этиш версияси

Бухоро хонгули “Зарафшон”да кўпаймоқда

Бухоро хонгули “Зарафшон”да кўпаймоқда

Давлат қўриқхоналари, миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси Зарафшон миллий табиат боғи ўзининг бетакрор табиати билан ажралиб туради.

Боғ ҳудуди 2,5 минг гектар бўлиб, турли ноёб дов-дарахтлар, ҳайвону паррандаларга бой. Айниқса, Бухоро хонгули буғуси боғнинг энг нодир жонзоти ҳисобланади. Айни пайтда боғда вольер усулида 28 бош хонгули парваришланмоқда. Очиқ шароитда муҳофазага олинган буғулар сони 40 дан ортади. Жорий мавсумда очиқ шароитдаги буғулар 30 дан зиёдроққа кўпайган. Шунингдек, боғнинг 10 гектар майдонида турли манзарали дарахт кўчатлари кўпайтирилмоқда.

Боғ ходими Хидир Эралиевнинг айтишича, ҳудудда экотуризмни ривожлантириш учун 3 гектар майдон ажратилиб, у ерда махсус дам олиш маскани бунёд этилмоқда.

photo5251471318027709118.jpg

photo5251733049039760009.jpg

photo5251733049039760011.jpg

photo5251733049039760014.jpg

photo5251733049039760012.jpg

photo5251471318027709119.jpg

3 064
Алишер Исроилов (сурат), ЎзА