ЎзА Ўзбек

20.10.2019 Чоп этиш версияси

Бош вазир кубоги: футбол мусобақаларида 1/16 финалга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди

Бош вазир кубоги: футбол мусобақаларида 1/16 финалга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди

Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда. Бугун “Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонларида бўлиб ўтаётган футбол мусобақаларида 1/32 финал учрашувлари якунига етди ва кейинги босқичга йўл олган барча жамоалар маълум бўлди.

Афсуски, иккинчи кунги ўйинларга айрим жамоалар эътиборсизлик билан қарашди. Чунончи, белгиланган вақтда рақиб жамоалар майдонга етиб келмагани сабабли Маданият вазирлиги, “Ўзбектелеком”, “Асака банк” каби жамоалар ўйинсиз кейинги босқичга йўл олди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ ўртасидаги ўйин кескин ва муросасиз курашлар остида ўтиб, унда вазирлик ходимлари 3-2 ҳисобида қийинчилик билан ғалабага эришди. Яна бир қизиқарли учрашув Гидрометеорология маркази ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, яъни ЎзА жамоалари ўртасида ўтиб, унда кичик ҳисоб билан ғалаба қозонган Гидрометеорология маркази ходимлари кейинги босқичга йўл олди.

Bosh-vazir-kubogi-futbol (1).jpg

Якшанба кунги ўйинлар орасида кўпчиликнинг эътибори Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасидаги учрашувга қаратилди, десак муболаға бўлмайди. Битта соҳа вакиллари ўртасидаги ўйин дўстона руҳда кечиб, унда омад вазирлик жамоасига кулиб боқди – 4:1.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, “Бош вазир кубоги”нинг футбол мусобақалари иккинчи кунги ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилган:

Футбол бўйича “Бош вазир кубоги-2019” мусобақаси

20 октябрь, якшанба. 1/32 финал

Дин ишлари бўйича қўмита – Республика “Маҳалла” фонди – 1:0

“Ўзбекгидроэнерго” – Маданият вазирлиги -:+

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – “Ўзметкомбинат” АЖ – 3:2

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – Инновацион ривожланиш вазирлиги – 0:4

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” – Давлат тест маркази – 0:2

Пенсия жамғармаси – “Максам Чирчиқ” -:+

Мактабгача таълим вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги – 0:4

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси – 4:1

Гидрометеорология хизмати – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – 1:0

“Ўзбектелеком” – Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари -:+

“Асака банк” – “Ўзбекбалиқсаноат”+:-

Олий мажлис сенати – Транспорт вазирлиги – 0:2

Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги – “Агробанк” – 0:7

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – Олий таълим вазирлиги – 2:3

“Ўзстандарт” агентлиги – Касаба уюшмалари федерацияси – 0:2

“Ўзагросуғурта” – Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 0:3

Bosh-vazir-kubogi-futbol (2).jpg

Bosh-vazir-kubogi-futbol (4).jpg

Bosh-vazir-kubogi-futbol (5).jpg

Bosh-vazir-kubogi-futbol (6).jpg

Bosh-vazir-kubogi-futbol (7).jpg

Bosh-vazir-kubogi-futbol (9).jpg

Эслатиб ўтамиз, “Бош вазир кубоги”нинг саралаш босқичидан ўрин олган барча ўйинлар “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, 27 октябрь куни ўтказиладиган финал учрашуви эса “Миллий” стадионда ташкил этилади.

8 648
Муҳаммад АМИН олган суратлар, ЎзА