ЎзА Ўзбек

06.01.2020 Чоп этиш версияси

Болаларга янги йил туҳфаси

Болаларга янги йил туҳфаси

Наманган шаҳрининг “Юксалиш” массивида янги қуриб битказилган замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.

1,5 гектар майдонда барпо этилган 46-давлат мактабгача таълим муассасасининг қурилиш-жиҳозлаш ишларига 16 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди.

Муассасада кутубхона, мусиқа ва жисмоний тарбия заллари, 2 та ёзги чўмилиш ҳавзаси, ўйингоҳлар, ёзги айвончалар мавжуд. Қурилиш ишлари “Оташ” кўптармоқли хусусий фирмаси томонидан амалга оширилди. Замонавий муассаса 385 нафар болажонни бағрига олиш имкониятига эга.

photo5231130821065288855.jpg

photo5231130821065288856.jpg

photo5231130821065288857.jpg

2 071
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА