Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

01.06.2019 16:56 Чоп этиш версияси

Болаларга қувонч улашиб...

Болаларга қувонч улашиб...

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жойларда турли тадбирлар, концертлар ўтказилиши анъанага айланган. Шунингдек, бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ташкил этилади. Фарғона шаҳридаги вилоят она ва бола скрининг марказида бўлиб ўтган тадбир ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилди. Унда сўз олганлар болажонларни байрам муносабати билан табрикладилар. 

- Бугун марказимизга вилоятимиздаги ногиронлиги бўлган жажжи ўғил-қизларни ва уларнинг ота-оналарини таклиф этганмиз, - дейди марказ раҳбари М.Салимова. - Мақсадимиз улар қалбига оз бўлса-да қувонч улашиш. Албатта, юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. 

Тадбирда Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага кўтаринкилик бағишлади. 

4.jpg

10.jpg

12-faqat saytga.JPG

14-faqat saytga.JPG

15.JPG

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА