ЎзА Ўзбек

12.09.2020 Чоп этиш версияси

Боғ ҳосилга кирди

Боғ ҳосилга кирди

Самарқанд туманидаги «Мароқанд агро инвест» фермер хўжалиги 2015 йилда ташкил этилган. 28 гектар ер майдонда мева етиштиришга ихтисослашган хўжалик боғлари жорий йил ҳосилга кирди.

- 2017 йилда Халқаро ривожланиш уюшмаси (МАР) кредит тармоғи орқали 992 минг АҚШ доллари миқдорида интенсив боғ ташкил қилиш учун кредит олган эдик, - дейди хўжалик раҳбари Феруз Ҳамидов. – Ушбу маблағ ҳисобидан белгиланган меъёрлар асосида боғ ташкил қилдик. Бугунги кунда 13 гектар ерда олма, қолган 15 гектарида шафтоли, нок, гилос етиштирилмоқда. Жорий йил илк ҳосилни олаяпмиз.

Хўжаликда айни пайтда 8 та доимий иш ўрни яратилган. Мавсум давомида 35-40 нафар ишчи жалб қилинади. Нишона ҳосилдан руҳланган хўжалик раҳбарлари меваларни сақлаш учун музлаткич ташкил этиш лойиҳаси устида ишламоқда.

photo_2020-09-12_13-39-11.jpg

photo_2020-09-12_13-39-13.jpg

photo_2020-09-12_13-39-14.jpg

2 818
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА