ЎзА Ўзбек

27.03.2019 Чоп этиш версияси

”Бинокор”нинг иккинчи ғалабаси

”Бинокор”нинг иккинчи ғалабаси

Кеча “Ice City” кўнгилочар спорт мажмуасида хоккей бўйича мамлакат чемпионатининг плей-офф баҳсларидан баҳраманд бўлиш ҳамда севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрган мухлислар ”Бинокор” ҳамда ”Тошкент” хоккейчиларининг ажойиб баҳсига гувоҳ бўлди. Ўйинда голлар шоуси амалга ошмаган бўлса-да, хоккейчилар маҳорат бобида тобора ўсаётганлигини намойиш эта олди. “Бинокор” жамоаси плей-офф босқичининг навбатдаги ўйинида ҳам зафар қучди: “Бинокор”-“Тошкент” 2:1. Босқичнинг биринчи ўйинида ҳам “Тошкент” жамоасининг омади юришмаган (“Бинокор”-“Тошкент” 5:1).

Бугун плей-офф босқичининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. “Хумо” ҳамда “Семурғ” жамоалари учрашуви кеч соат 20:00 да бошланади.

Binok-Tosh (1).jpg

Binok-Tosh (3).jpg

Binok-Tosh (4).jpg

Binok-Tosh (5).jpg

2 559
Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА