ЎзА Ўзбек

15.05.2019 15:09 Чоп этиш версияси

Беш ташаббус - беш имконият

Беш ташаббус - беш имконият

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббус Навоий вилоятида ҳам кенг тарғиб қилинмоқда.

Навоий шаҳридаги “Маърифат боғи”да5 мингдан ортиқ ёшларни беш мақсадда бирлаштирган лойиҳа вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Тадбирда ёшлар томонидан саҳналаштирилган театр томошалари, куй-қўшиқлар ижроси, уларнинг ижодига оид ҳунармандчилик, рассомчилик санъати намуналари намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда спортнинг 20 тури бўйича ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этилди.

1.jpg

4.jpg

5.jpg

10.jpg

16.jpg

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА
1 758