ЎзА Ўзбек

05.03.2020 Чоп этиш версияси

Аёл тилсимотини фотосуратларда ҳам акс эттириш мумкин

Аёл тилсимотини фотосуратларда ҳам акс эттириш мумкин

Тошкент Фотосуратлар уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган кўргазма намойиши бошланди.

Анъанавий ўтказиб келинадиган ушбу кўргазма экспозициясида 60 га яқин сараланган асар намойиш этилмоқда. Кўргазмадан таниқли фотографлар билан биргаликда ҳаваскор ижодкорларнинг ҳам фотосуратлари ўрин олган.

– Аёл – тилсим, унинг ҳар бир характерида янги гўзалликни кўриш мумкин, – дейди санъатшунос Шаҳноза Бегимова. – Кўргазмада намойиш этилаётган фотоларда турли касбда фаолият юритаётган аёллар нафосати акс этган. Аёлларнинг порлоқ нигоҳи, ним табассуми, нозик ҳаракати ва латофати барқ уриб турибди. Аёл гулга қиёсланади. Унинг гўзаллиги боқий табиатга менгзалади, кайфияти ва нозик характери табиат ҳодисотларига ўхшатилади. Шу боис, кўргазма асарларида ёмғирдаги лолалар, камалак жилосидаги ранг-баранг гуллар ҳам акс эттирилган.

Кўргазма 10 мартга қадар давом этади.

10.JPG

20.JPG

21.JPG

25.JPG


3 525
Дилобар Маматова, мухбир. Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА