ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Асалари ҳақида қизиқарли фактлар

Асалари ҳақида қизиқарли фактлар

Асалари ҳашаротлар ичида озуқа учун гул шираси (нектар) йиғадиган ягона жонзотдир. Асаларини кўпчилик фақат асал ишлаб чиқаради деб ўйлайди. Аслида асал ишлаб чиқариш унинг вазифаларидан биридир. Бундан ташқари у гулларни, ўсимликларни чанглатувчи ҳам ҳисобланади. Асаларининг иштирокисиз кўплаб ўсимликлар мева бермайди.

Асалари худди чумолига ўхшаб ижтимоий ҳашаротдир. Унинг тузилиши, иш фаолияти ва меҳнатининг маҳсули ақлни лол қолдирадиган даражададир.

photo_2020-03-29_17-04-16.jpg

Асалари бир томчи шира йиғиш мақсадида мингдан ортиқ гулларга қўнади. У гулга қўниб нектарни сўриб бўлгач, ўзидан бир белги қолдиради. Токи унинг шериклари ўша гулга қўниб, нектар излаб вақтлари кетмасин.

Асалари юз грамм нектар йиғиш учун миллионтача гулга қўнади. Бир килограмм асал тўплаш учун эса асалари тахминан бир неча юз минг километр масофани босиб ўтади. Бу эса Ер шари атрофини тахминан ўн марта айланиб чиқишга тенгдир.

photo_2020-03-29_17-04-20.jpg

Юксиз асалари учаётган пайтда тезлиги соатига 65 километрга етади. Агар нектарни кўтариб олган бўлса, у ҳолда унинг тезлиги соатига 30 километрга пасаяди. Асалари олиб кетаётган нектарнинг оғирлиги танасининг учдан бирига тенг келади. Бу бир тонналик машина 300 килограммлик юкни олиб кетяпти деганидир.

Юқорида айтганимиздек, бир килограмм асал ишлаб чиқариш учун кичик ва меҳнаткаш ҳашарот – асалари бир неча юз минглаб, тахминан 400 минг километр масофани босиб ўтади.

3 990
Аъло АБДУЛЛАЕВ, (сурат) ЎзА