ЎзА Ўзбек

24.09.2019 Чоп этиш версияси

Ҳарбий спортчилар халқаро мусобақадан медаллар шодаси билан қайтди

Ҳарбий спортчилар халқаро мусобақадан медаллар шодаси билан қайтди

Жорий йилнинг 18-21сентябрь кунлари Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича халқаро турнир ўтказилди. Унда иштирок этган мамлакатимиз ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

Хусусан, кичик сержант Элбек Эшмуродов 82 кг. вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионлик шоҳсупасини забт этди. Кичик сержант Наврўз Мавлонов 100 кг. вазн тоифасида 2-ўринни эгаллаган бўлса, оддий аскарлар Ваҳобжон Нуриддинов 90 кг., Муҳаммадлазиз Қаюмов 82 кг. ва Отабек Бойқулов 62 кг вазн тоифаларида фахрли 3-ўрини қўлга киритди.

photo5208740181593664617.jpg

Мусобақа якунига кўра, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбийларидан ташкил топган терма жамоамиз халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ғолиб спортчилар тантанали кутиб олинди.

– Халқаро турнирда зафар қучишнинг завқи ўзгача, – дейди халқаро мусобақа ғолиби Э.Эшмуродов. – ДХХ Чегара қўшинлари раҳбарияти томонидан ҳарбий спортчиларга яратилган шароитлар ва мавжуд замонавий спорт мажмуаларининг Европа стандартларига мос равишда жиҳозланганлиги халқаро спорт мусобақаларида ўз самарасини бермоқда.

4 939
Оқил ҒУЛОМОВ, (сурат) ЎзА