Ангор анорзорлари (ФОТО)
ФОТОСАЁҲАТ
ФОТОСАЁҲАТ
Сурхондарё вилояти Ангор тумани Таллимарон маҳалласида яшовчи Бозор Бўтаев меваларнинг тождори бўлмиш анор етиштиришда бой тажриба тўплаган соҳибкорлардан.
У 13 сотихлик томорқасида анорзор ташкил этган. 300 туп анордан ҳар мавсумда 12-13 тонна ҳосил олади. Донаси йирик, таъми ширин меванинг харидори кўп. Шу боис, анор талаб асосида ички бозор билан бирга Россия давлатига ҳам экспорт қилинмоқда.