Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун Фарғона ва Хоразм вилояти терма жамоалари баҳс олиб борди.

Марҳамат туманида Эркин Воҳидов номидаги шахмат ва волейбол мактабида 2002-2003 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Наманган ва Андижон вилояти терма жамоалари иштирокида ўтказилган чемпионат қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

Дастлаб жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди. Саралашда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар учрашувида мусобақа финалчилари номи маълум бўлди.

Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун Фарғона ва Хоразм вилояти терма жамоалари баҳс олиб борди. Учрашувда фарғоналик қизлар рақибалари устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришиб, чемпионат бронза медалига сазовор бўлди.

Финалда Андижон ва Наманган вилояти жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли ва кескин баҳслар остида ўтган учрашувда андижонлик волейболчи қизлар Наманган вилояти жамоаси устидан 3:0 ҳисобида устун келди. Шундай қилиб, мамлакат чемпионати олтин медали Андижон вилояти, кумуш медали эса Наманган вилояти волейболчи қизларга насиб этди.

Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Санжар Абдуллаев иштирокида ғолиб ва совриндорлар медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

photo_2020-10-10_17-17-02.jpg

photo_2020-10-10_17-17-03.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик волейболчи қизлар Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди