ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Андижонда битирувчи ёшлар бандлиги таъминланади

Андижонда битирувчи ёшлар бандлиги таъминланади

Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов битирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.

Ойим қишлоғи “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 32-умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда ҳоким 11-синфни тамомлаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар хусусида сўз юритиб, йигит-қизларнинг келгуси режалари билан танишди. 

Тадбирда 37 нафар битирувчига асаларичилик, паррандачилик, новвойчилик, қандолатчилик, аёллар сартарошлиги, дурадгор ҳамда ҳунармандчилик каби йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ажратилган кредит маблағлари учун сертификатлар топширилди.

photo_2020-09-18_15-38-30.jpg

photo_2020-09-18_15-38-31.jpg

photo_2020-09-18_15-38-35.jpg

2 366
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА