ЎзА Ўзбек

19.05.2020 Чоп этиш версияси

Африка лаққаси

Африка лаққаси

Наманган шаҳрининг Бўстон маҳалласидаги Фазлиддиновлар хонадони 1,5 сотихли ҳавзада балиқчилик билан шуғулланаётгани эътибор ва ҳайратга молик. 

Вилоят ҳокими Х.Бозоров бу янгиликни эшитиб ушбу хонадонга борди. Тадбиркор оиланинг саъй-ҳаракати самараси билан танишди.

Хонадон соҳиби, тадбиркор А.Фазлиддинов олти сотихли ҳовлининг тўртдан бир қисмида ҳовуз қазиб, балиқ боқиш учун зарур шарт-шароитларни яратди ва 19 минг дона африка лаққаси чавоғини ташлади. 

5.JPG

– Келгуси йили бу ердан 40 тоннагача балиқ олиш мумкин, – дейди А.Фазлиддинов. – Африка лаққасига ички бозорда талаб юқори бўлиб, атрофимиздаги бўш ётган ер майдонларини ҳам тасарруфимизга олиб, фаолиятимизни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, келгусида қўшни давлатларга экспорт қилишни ҳам йўлга қўйиш ниятидамиз.

Вилоят раҳбари шаҳар шароитида, кичик ер майдонида ташкил этилган балиқчилик хўжалигига юқори баҳо бериб, шаҳар мутасаддиларига ёш тадбиркор фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

6.JPG

2 442
Акромжон САТТОРОВ, Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА