ЎзА Ўзбек

04.07.2019 Чоп этиш версияси

Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги Кўк масжид ҳақида эшитганмисиз?

Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги Кўк масжид ҳақида эшитганмисиз?

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Кўк масжид иншооти нафақат афғон халқи, балки, Ислом маданий меросининг йирик намуналаридан бири бўлиб, Афғонистонга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг асосий ташриф манзили ҳисобланади. Иншоот икки қисм –масжид ва мақбарадан иборат.

Тарихий маълумотларга кўра, масжиднинг ички ҳовлисида жойлашган мақбарада пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг суюкли куёвлари Ҳазрати Али (р.а) қабрлари жойлашганлиги айтилади.

XV асрда Хуросон валиаҳди ва шоир Ҳусайн Бойқаро ташаббуси билан қад ростлаган ушбу масжид деворлари ва гумбазлари ферузаранг тошлар ва бўёқлар билан ишлов берилган иншоот “Кўк масжид” номини олган.

Асрлар давомида мунтазам таъмирлаш ишлари туфайли ушбу масжид Афғонистондаги энг яхши сақланиб келаётган тарихий қадамжолардан ҳисобланади. Ҳар йили анъанавий тарзда Наврўз ва Ҳайит айёмлари муносабати билан масжид устида мамлакат байроғининг кўтарилиши бир неча йилдирки афғон халқи миллий анъаналаридан бирига айланган.

6.JPG

7.JPG

8.JPG

9.JPG

10.JPG

11.JPG

13.JPG

8 737
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), Зуҳра МИРЗАБОЕВА, ЎзА​