ЎзА Ўзбек

22.05.2019 17:52:35 Чоп этиш версияси

950 йиллик чинордан қай мақсадларда фойдаланилган?


Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Сайроб қишлоғидаги қадимий чинор ҳақида кўпчилик юртдошларимиз эшитган, билади.

Вилоятга саёҳат қилиш учун сабаблар келтирилса, аввалида ушбу чинор ёдга олинади. Сабаби, улкан кавакли чинор Сурхон замини бағрида қарийб 950 йилдан буён яшнаб турибди. Баландлиги 21 метр, кавагининг ер сатҳидан ўлчами 16,5 метр бўлиб, кавак оғзи тўғри тўртбурчак шаклида. Тарихга назар ташласак, октябрь тўнтаришига қадар эски мактаб вазифасини ҳам айнан шу чинор ўтаган. 1920 йилда қишлоқ кенгаши биноси бўлган. 1932-1934 йилларда 1-отлиқ аскарлар полкининг лагер кутубхонаси бўлган, 1936 йилда савдо дўкони вазифасида ҳам ишлатилган. Ҳозирда эса чинор табиий ёдгорлик сифатида муҳофазага олинган ва унинг ичида мўъжазгина музей ташкил этилган.

2.jpg

3.jpg

6.jpg

8.jpg

9.jpg