ЎзА Ўзбек

07.06.2019 09:34 Чоп этиш версияси

60 та давлат ичида 1-ўрин

60 та давлат ичида 1-ўрин

Бугун эрта тонгда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Россияда бўлиб ўтган нуфузли мусобақадан қайтаётган ҳамюртларимизни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 май – 6 июнь кунлари Ханти-Мансийск шаҳрида “Ёш ватандошларнинг Бутунжаҳон ўйинлари” мусобақасида спортчиларимиз шахмат, сузиш ва бадиий гимнастика спорт турлари бўйича беллашди.

Шахмат бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда ёш спортчиларимиз – Умида Омонова (Сурхондарё), Даврон Шарипов (Қашқадарё), Муҳиддин Мадаминов (Тошкент), Артемий Макаркин (Тошкент) Ватанимиз шарафини улуғлади. Жаҳоннинг 60 давлатидан келган 650 нафар спортчи ичида шахматчиларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Xanti-Mansiysk (1).jpg

Xanti-Mansiysk (2).jpg

Xanti-Mansiysk (3).jpg

Xanti-Mansiysk (5).jpg

Xanti-Mansiysk (9).jpg

Xanti-Mansiysk (7).jpg

Xanti-Mansiysk (8).jpg

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
3 149