ЎзА Ўзбек

22.05.2020 Чоп этиш версияси

Ғўза параваришида биологик усулнинг улуши

Ғўза параваришида биологик усулнинг улуши

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишдир. Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида ушбу мақсадга хизмат қилувчи биолабораториялар самарали фаолият олиб бормоқда. 

Мазкур биолабораторияларда меҳнат қилаётган тажрибали ходимларнинг хизматлари эвазига биомаҳсулотларни кўпайтириш ва қўллаш ҳажми тобора ортмоқда.

Ғўза зараркунандаларига қарши курашда биологик усулнинг улуши 91 фоизни ташкил этмоқда. Кейинги йилларда давлат томонидан биолабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилашга катта эътибор қаратилиб, қишлоқ жойларида янги биолабораториялар ташкил этилмоқда, эскилари қайта жиҳозланмоқда.

Жорий мавсумда Беруний туманида фермер хўжаликлари томонидан 3350 гектар ерда ғалла, 10275 гектар ерга ғўза парваришланмоқда. Бу йилги об-ҳавонинг салқин келиши зараркунандаларга қарши курашиш ишларига янада эътиборли бўлишни тақозо этади. Ҳозирда ғўза қатор ораларига ишлов бериш, биологик ва кимёвий усуллар билан зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда экин майдонларини бегона ўтлардан ҳимоялаш ишлари агротехник қоидалар асосида бажарилмоқда. 

photo_2020-05-22_09-27-25.jpg

photo_2020-05-22_09-27-26.jpg

photo_2020-05-22_09-27-30.jpg

2 219
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА