ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Ўқувчиларим бугун ўқитувчи бўлди

Ўқувчиларим бугун ўқитувчи бўлди
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни - 

Мактабга илк қадам қўйган болажонларнинг қўлига қалам тутиб, ўқиш ва ёзишни ўргатиш, “Биринчи ўқитувчим”, деган юксак мақомга эга бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.

Навоий вилояти Кармана туманидаги 1-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Зулфия Пўлатова ана шундай бахтга сазовор бўлган муаллималардан. 1991 йилдан буён ёшларга сабоқ бериб келаётган педагогни бугун турли соҳаларда хизмат қилаётган ўқувчилари “Биринчи ўқитувчим”, деб эъзозлайди.

photo_2019-09-28_12-45-23.jpg

– Ўқитувчи ҳар бир боладаги иқтидорни ўз вақтида илғай олиши, унинг ҳаракатларини рағбатлантириб бориши зарур, - дейди З.Пўлатова. - Бу жараён ўқувчининг келажакда тўғри касбни танлашида муҳим аҳамиятга эга. Бошланғич синфда сабоқ берган ўқувчиларимнинг кўпи бугун ўқитувчи бўлди. Улардан Мунаввар Улуғова, Рўзимурод Бозоров, Мафтуна Сувонова ҳозир ўзи сабоқ олган мактабда ёшларга таълим-тарбия бермоқда. Ўқувчиларим билан ҳамкасб сифатида меҳнат қилиш, уларнинг камолини кўриш менга ҳузур бағишлайди.

Маҳоратли педагогнинг “Математик ўйин ва масалалар” мавзусидаги методик тавсияси туман ва вилоят миқёсида оммалаштирилган.

photo_2019-09-28_12-45-25.jpg

photo_2019-09-28_12-45-27.jpg

photo_2019-09-28_12-45-29.jpg

5 046
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА