11.02.2019 14:16 Чоп этиш версияси
Ўқув курсида 100 нафар тингловчи тайёргарликдан ўтди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида ички ишлар органлари ходимлари учун ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсининг дастлабки битирувчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлар академияси, Миллий гвардия ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув курсида 100 нафар тингловчи тайёргарликдан ўтди. Ўқув машғулотларига Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия мутахассислари, ИИВ Академияси ва Қуролли Кучлар академиясининг профессор-ўқитувчилари масофавий таълим тизимини қўллаш орқали жалб қилиниб инновацион педагогик услубларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.





Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

1 673