ЎзА Ўзбек

08.02.2019 Чоп этиш версияси

​Ўтмишда Минораи калондан қай мақсадларда фойдаланилган?

​Ўтмишда Минораи калондан қай мақсадларда фойдаланилган?

Бухоронинг қадимий ёдгорликларидан бири Минораи Калон ўзининг бетакрор меъморий ечими билан асрлар оша кишиларни ҳайратга солиб келмоқда.

Пойи Калон мажмуаси таркибига кирувчи Минораи Калон (Катта минора) 1127 йилда муҳандис ва меъмор Бақо лойиҳаси асосида Арслонхон томонидан қурдирилган. Тарихий маълумотларга кўра, мазкур иншоот ўрнида аввал ҳам минора бўлгану, аммо у қулаб тушгач, ўрнида ҳозиргиси мустаҳкам қилиб қайта бунёд этилган. Пойдевори тош ва махсус қир қоришмасидан терилган бўлиб, бинонинг баландлиги 45,6 метр. Айланма эни 9 метрли обида юқорига қараб ингичкалашиб боради ва муқарнас билан тугайди. Қафасидаги 16 та равоқли дарча орқали атрофни кузатиш мумкин. 

1.JPG

8.jpg

Тепага миноранинг ичидан тана атрофидаги айланма 104 зинапоя билан чиқилади. Минорага Масжиди Калон томидан кўприк орқали ҳам ўтиш мумкин. Обиданинг ташқи юзасида ҳашамдор ғиштдан терилган нақшинкор 14 та ҳалқа ва ёзувлар бор. Улар қаторида жимжимадор қилиб терилган ғиштлар, 8 қиррали юлдузлар занжири, йирик ромблар рельефи, куфийда битилган ёзувлар ва арабларгача бўлган ўймакорликдан маълум ғиштин тасмаларни кўриш мумкин.

Тарихий минора ўз даврида муаззиннинг азон айтиш жойи, ҳарбий мақсадларда эса кузатув объекти, сайёҳлар учун маёқ чироғи вазифасини ўтаган.

6.jpg

7.JPG

2.JPG

5 869
Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА​