ЎзА Ўзбек

16.09.2015 17:39 Янги қонунларга шарҳлар

Тўғри овқатланиш – саломатлик гарови

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида рақобатбардош, харидоргир озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш юзасидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳолини сифатли, арзон, табиий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш имконини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни даволаш учун барча шароит яратилмоқда. Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳам тубдан реконструкция қилиниб, аҳолига замонавий тарзда жиҳозланган биноларда тиббий хизмат кўрсатилаётир. Бу жараёнда беморларнинг тўғри овқатланишини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Инсоннинг соғлом турмуш кечиришида табиий, сервитамин озиқ-овқат маҳсулотларининг алоҳида ўрни бор, – дейди Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Норали Хидаев. – Тўғри овқатланиш инсон руҳиятини кўтариб, касалликларнинг тезроқ чекинишига кўмаклашади, унумли меҳнат қилишида муҳим ўрин тутади. Тиббиёт муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тизимини янада тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллашиб бораётгани ҳам ана шундай эзгу мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш юзасидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳолининг овқатланиш сифатини тубдан яхшилаб, арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш меъёрини ўзгартирди. Айниқса, гўшт, сут, тухум, мева-сабзавот, полиз, картошка каби сервитамин, табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш суръ