Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.12.2015 16:32 Янги қонунларга шарҳлар

Қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Олий Мажлис Сенати аъзоси С.Баратова ва бошқалар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, барча соҳаларда эришилаётган ютуқ ва марралар Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Президентимиз тавсиясига биноан амнистия тўғрисида қарор қабул қилиниши мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисоблананишининг яна бир ифодаси бўлди.

– Ахборот-коммуникация технологиялари ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришнинг асосий омилларидан саналади, – дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги компьютерлаштириш маркази директори Маҳмуд Асомов. – «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингани давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси бошқа қонунларининг аҳамияти тўғрисида фикр билдирилди.

Азима Қиёсова, ЎзА