Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2018 19:00 Янги қонунларга шарҳлар

Маслаҳат кенгаши: жамоатчилик фикрини тизимли ўрганади, умумлаштиради ва таҳлил қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун қабул қилинган «Мамлакатни демократик янгиланиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, Маслаҳат кенгашининг бир қатор вазифалари белгиланган. Хусусан, фуқаролик жамиятини ва кенг жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, мазкур секторнинг ҳолати ва ривожланиш тенденцияси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентини мунтазам равишда хабардор қилиб боради.

Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, мазкур институтларнинг жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, фуқаролик жамияти институтларига уларнинг халқаро ҳамкорлигини ривожлантиришда, илғор халқаро тажрибани ўрганишда ва ушбу тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий этишда кўмаклашиш ҳам мазкур кенгашнинг вазифасига киради.

ЎзА