Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги қонунларга шарҳлар

Суд ҳокимияти мустақиллигининг муҳим кафолати

11.04.17 18:11

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга оид янги вазифалар белгиланган.

Қонунийлик, инсонпарварлик принципи устувор

07.02.17 13:20

Ҳаётимизнинг қонунлар асосида тартибга солиниши жамиятда адолат барқарорлигига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги таъминланишига хизмат қилади. Қонунларга амал қилмаслик, уларни билиб-билмай бузиш, табиийки, жавобгарликка сабаб бўлади.

Ижтимоий хизматнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда

12.01.17 14:37

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида жамиятимизда амалга оширилган демократик ислоҳотлар жараёнида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, имконияти чекланган шахслар, ёлғиз кексаларни тиббий-ижтимоий ҳимоялашга қаратилган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда.

Коррупцияга барҳам беришнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси

12.01.17 14:16

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтириш биринчи даражали вазифа эканига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Меҳнат ҳуқуқи кафолатлари янада кучаяди

05.01.17 12:18

Мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши учун барча шарт-шароит яратилган. Ҳар йили бандлик дастури доирасида юзлаб янги иш ўрни яратилиб, юртдошларимизнинг муносиб шароитларда самарали меҳнат қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ёшлар қонун моҳияти билан танишди

24.10.16 18:50

Тошкент темир йўл муҳандислари институтидa мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг аҳамиятига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ички ишлар органларининг асосий вазифалари сифатида мустаҳкамланди

14.10.16 15:10

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 16 сентябрда имзолаган Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг янги ҳуқуқий механизмлари

13.10.16 16:43

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида атроф-муҳитни муҳофазалаш, табиатга ишлаб чиқариш ва инсон фаолиятидан етадиган зарарли таъсирларнинг олдини олиш, экологик соф ривожланиш технологияларини кенг жорий қилиш бўйича амалга оширилган изчил чора-тадбирлар жамиятимизни барқарор ривожлантиришнинг муҳим омили бўлмоқда.

Ёшлар янги қонун билан танишди

12.10.16 14:05

Тошкент маданият коллежида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Янги қонун моҳияти ёшларга кенг тушунтирилмоқда

10.10.16 13:57

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият-маърифат марказида Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент Молия институти ҳамкорлигида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Меҳнатни муҳофаза қилиш тизими такомиллашмоқда

03.10.16 15:30

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида қайд этилганидек, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Ўсимлик оламидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси

29.09.16 18:19

Ўзбекистон бой табиати ва ноёб биологик ресурслари билан алоҳида ажралиб туради. Юртимизда ўсадиган 4 минг 600 дан ортиқ ўсимликнинг тўққиз фоизи эндемик ҳисобланади, яъни сайёрамизнинг бошқа ҳудудларида учрамайди.

Ҳуқуқий сабоқлар

26.09.16 18:37

Тошкент 2-юридик коллежида Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамда Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда маънавият етакчилари, профессор-ўқитувчилар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Янги қонун моҳияти ёшларга тушунтирилди

23.09.16 18:07

Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги академик лицейда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳиятини ёшларга тушунтириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Ёшлар бахту камолининг ҳуқуқий асоси

23.09.16 15:45

Истиқлол йилларида Ўзбекистон ёшлари ўзининг ноёб истеъдоди, улкан салоҳияти билан дунё аҳлини лол қолдирди, илм-фан, ишлаб чиқариш, маданият, санъат ва спорт оламида ўз ўрни, ўз овозига эга бўлди. Бугун жаҳон саҳналарида, спорт ареналарида буюк аждодларнинг муносиб ворислари эканини исбот этаётган ёшларимизни номма-ном санасак, адоғига етолмаймиз.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асоси

21.09.16 12:33

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов имзолаган илк қонунлардан бири ёшларга оид экани ҳам буни яққол тасдиқлайди.

Навқирон авлод истиқболи йўлида

20.09.16 19:27

“Туркистон” саройида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг яқинда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунининг тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Электрон ҳукумат: очиқ ва самарали мулоқот воситаси

10.06.16 0:49

Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор аҳамиятга эга.

Электрон муносабатларнинг ҳуқуқий асослари

31.05.16 17:49

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 10 июндан кучга кирадиган “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлашда талаб этиладиган қонуности ҳужжатлари мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.


:






Все о погоде - Pogoda.uz