Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.06.2017 14:22 Янги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 25 майда 
қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 27 майда маъқулланган


          1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Кооперация тўғрисида»ги 295–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 8, 193-модда; 1994 йил, № 2, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 181-модда) 11-моддаси 1-бандининг учинчи хатбошисидаги «ҳамда дори-дармон-техникавий хом ашёни» деган сўзлар «доривор ўсимлик хом ашёсини ва дори моддаларини (субстанцияларни)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 422–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ–162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 353-модда; 2010 йил, № 9, 334-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 31-моддасининг бешинчи қисмидаги «Ногиронларни дори-дармонлар билан таъминлаш» деган сўзлар «Ногиронларни дори воситалари билан таъминлаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11–12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 97-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
          1) 4-модданинг:
          2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ бошқа объектлар ҳам киритилиши мумкин»;
          3-банди:
          1-кичик бандидаги «(2005 йил 1 январь ҳолатига кўра) бир миллиард сўмдан» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг бараваридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          3-кичик бандидаги «ҳудудий қозонхоналар, тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари. Автомобилларга ёнилғи қуйиш ва газ тўлдириш станциялари» деган сўзлар «тизим ҳосил этадиган электр тармоқлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          5, 13 ва 14-кичик бандлари чиқариб ташлансин;
          15-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «15) муҳандислик инфратузилмаси объектлари: туман марказлари ва шаҳарларнинг электр, иссиқлик, газ таъминоти, водопровод-канализация хўжалиги»;
          17-кичик банди чиқариб ташлансин;
          24-кичик бандидаги «музлаткичхоналар, омбор хўжалиги объектлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
          26-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «26) кинолаштириш ва концерт-томоша кўрсатиш муассасаларининг корхоналари, шунингдек ахборот-кутубхона муассасалари ва ўқув заллари»;
          31-кичик банди чиқариб ташлансин;
          2) 7-модданинг 1-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Хусусийлаштирилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектларини аниқлаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади»;
          3) 9-модданинг 1-бандидаги «пайтда қарор топган ҳақиқий баҳоси» деган сўзлар «пайтдаги бозорнинг жорий конъюнктураси ва объектнинг қийматига таъсир кўрсатувчи объектив омиллар мажмуи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 9, 340-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 8-моддасининг биринчиқисмидаги«Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» деган сўзлар «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 10-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ҳарбий округлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
          2) 43-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларидаги хизматга иқтисодиёт, молия, социология, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ва бошқа соҳаларда олий маълумотга, зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин».

          6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига бўйсунади» деган сўзлар «ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисмидаги «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги 768–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 473-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги Архитектура-қурилиш назорати давлат инспекциясининг хулосасига кўра яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга».

          9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги 1002–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 4, 129-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) 2-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари» деган сўзлар «дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 355-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда) 12-моддасининг еттинчи хатбошисидаги «дориларни» деган сўз «дори воситаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
          1) 103-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, – уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Ўша ҳаракатлар:
          а) моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
          б) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
          в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
          г) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, – етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
          2) қуйидаги мазмундаги 103(1)-модда билан тўлдирилсин:

«103(1)-модда. Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш

          Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш, яъни кўндириш, алдаш ёки бошқа йўл билан ўзга шахсда ўзини ўзи ўлдириш ҳиссини уйғотиш, агар шахс ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, – икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Ўша ҳаракатлар:
          а) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
          б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
          в) телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, – беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
          3) 185(2)-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
          Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
          Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;
          4) қуйидаги мазмундаги 260(1)-модда билан тўлдирилсин:

«260(1)-модда. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш

          Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шу жумладан учувчисиз учадиган аппаратларданқонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, худди шунингдек баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
          Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса, – уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Ўша ҳаракат:
          а) одамлар ўлимига;
          б) ҳалокатга;
          в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, – беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
          5) 298-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, – уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
          Ўша қилмиш:
          а) одамлар ўлимига;
          б) ҳалокатга;
          в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, – етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

          12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 11, 23-моддалар, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда) 345-моддасининг иккинчи қисмидаги «97–103» рақамлари «97–1031» рақамлари билан алмаштирилсин.

          13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
          1) 14-модданинг иккинчи қисми «61, 116(1)» рақамларидан кейин «116(2)» рақами билан тўлдирилсин;
          2) VIII бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«VIII боб. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш ва табиатдан фойдаланиш 
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 
маъмурий жавобгарлик»; 

          3) 65-модда иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          4) 70-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «табиатни муҳофаза қилиш ва» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          5) 72-модда:
          биринчи қисмининг санкциясидаги «учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сўзлар «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисмининг санкциясидаги «бир барваридан уч бараваригача» деган сўзлар «уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          тўртинчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          6) 91-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«91-модда. Саноат, рўзғор чиқиндилари ва бошқа чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш 

            Саноат, рўзғор чиқиндилари ва бошқа чиқиндиларни ташиш, жойлаштириш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
          Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлсаёхуд табиий муҳитга зарар етказган бўлса, – фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
          7) 101-модданинг:
          диспозицияси «асбобларига» деган сўздан кейин «шу жумладан уларнинг пломбаларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
          санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
          8) қуйидаги мазмундаги 116(2)-модда билан тўлдирилсин:

«116(2)-модда. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш 

            Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шу жумладан учувчисиз учадиган аппаратлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
          9) 163-модданинг:
          диспозицияси «асбобларига» деган сўздан кейин «шу жумладан уларнинг пломбаларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
          санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
          10) 223-модда биринчи қисмининг санкциясидаги «уч баравари миқдорида» деган сўзлар «иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          11) 245-модданинг биринчи қисмидаги:
          «101» рақами чиқариб ташлансин;
          «116(1)-моддасида»,«1601, 161, 163, 163(1)-моддаларида» деган сўзлар тегишинча «116(1), 116(2)-моддаларида», «160(1), 161,163(1)-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          12) 245(3)-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«245(3)-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари 

            Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига ушбу Кодекснинг 101, 163, 198(1) ва 198(2)-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
          Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижросини амалга ошириш ваколати берилган Бюро органларимансабдор шахслари ҳақлидир»;
          13) 247-модда «61, 116(1)» рақамларидан кейин «116(2)» рақами билан тўлдирилсин;
          14) 260-модда иккинчи қисмининг:
          иккинчи хатбошисидаги «етти» деган сўз «ўн беш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          учинчи хатбошисидаги «беш» деган сўз «ўн» деган сўз билан алмаштирилсин;
          тўртинчи хатбошисидаги «уч» деган сўз «етти» деган сўз билан алмаштирилсин;
          15) 261-модданинг:
          номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«261-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза 
қилувчи органлар»; 

           биринчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:
          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ваТошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари – фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваригача миқдорда;
          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ҳамдаТошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари – фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваригача миқдорда;
          Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари – фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваригача миқдорда жарима солишга»;
          16) 266(1)-модда иккинчи қисмининг:
          иккинчи хатбошисидаги «уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваригача» деган сўзлар «беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          учинчи хатбошисидаги «икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваригача» деган сўзлар «уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – етти бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          17) 280-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Бузилиши маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қоидаларга риоя этилишини текшириш ва (ёки) назорат қилиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган тегишли органнинг ваколатли мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузади»;
          18) 284-модданинг учинчи қисмидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          19) 287-модданинг:
          1-банди «116, 116(1)»рақамларидан кейин «116(2)» рақами билан тўлдирилсин;
          5-бандидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          20) 289-модданинг учинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          21) 290-модданинг олтинчи қисмидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          22) 291-модда биринчи қисмининг «в» бандидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

            14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 59-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 1-модданинг саккизинчи хатбошисидаги «(қурилиш нормалари ва қоидалари, дори-дармонлар хусусидаги давлат фармокопеяси ҳамда муваққат фармокопея қоидалари ва бошқалар)» деган сўзлар «(шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат фармакопеяси ҳамда фармакопея мақолалари ва бошқалар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          2) 11-модданинг олтинчи қисмидаги «Дори-дармон, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида» деган сўзлар «Дори воситалари ва тиббий буюмларда, озиқ-овқат ва маиший кимё товарларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

            15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
          1) 4-модданинг ўнинчи хатбошисидаги «дори-дармон билан таъминлашда» деган сўзлар «дори воситалари билан таъминлашда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          2) 5-модда биринчи қисмининг:
          олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялашни (фармацевтика фаолиятининг йўналишини – дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бундан мустасно) белгиланган тартибда амалга оширади»;
          саккизинчи хатбошисидаги «дори воситалари ва препаратларини» деган сўзлар «дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          3) 6-модданинг биринчи қисми:
          бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «дори-дармонлар ва тиббиёт маҳсулотлари» деган сўзлар «дори воситалари ва тиббий буюмлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
          «фармацевтика фаолиятининг йўналишини – дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялашни белгиланган тартибда амалга ошириш»;
          олтинчи – ўн бешинчи хатбошилари тегишинча еттинчи – ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
          4) 8-модданинг:
          биринчи қисмидаги «тиббий дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси»деган сўзлар «дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисмидаги «ва дорихона муассасалари» деган сўзлар «муассасалари ва дорихоналар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          5) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради»;
          6) 22-модданинг биринчи қисмидаги «дори-дармонлар» деган сўзлар «дори воситалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          7) 34-модданинг:
          номидаги «дори-дармонлар, иммунобиология препаратлари ва» деган сўзлар «дори воситалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          биринчи қисмидаги «дори-дармонлар, иммунобиология препаратлари» деган сўзлар «дори воситалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «дори-дармонлардан» деган сўзлар «дори воситаларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          учинчи қисмидаги «дори-дармонларни, иммунобиология препаратлари ва» деган сўзлар «дори воситаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          олтинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «дори-дармонларни» деган сўзлар «дори воситаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          8) 35-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35-модда. Фуқароларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 

            Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
          Дори воситалари ва якка тартибда фойдаланиладиган тиббий буюмлар билан имтиёзли асосларда таъминланадиган фуқароларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади. Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволовчи шифокорлари фуқароларнинг дори воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиши учун рецепт ёзиб бериш ҳуқуқига эга».

            16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги 276–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 139-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 274-модда) 27-моддасидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин.
          17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 415–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда қабул қилинган ЎРҚ–399-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, №1, 1-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
          1) 6-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «фармацевтика фаолиятини лицензиялашни (фармацевтика фаолиятининг йўналишини– дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш бундан мустасно)белгиланган тартибда амалга оширади»;
          2) 7-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
          «фармацевтика фаолиятининг йўналишини– дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялашни белгиланган тартибда амалга оширади»;
          3) 16-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

            18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 5-модда биринчи қисмининг 13-бандидаги «ёзма ариза» деган сўзлар «ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          2) 6-модда биринчи қисмининг:
          17-бандидаги «ёзма билдириш» деган сўзлар «ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          18-бандидаги «солиқ тўловчини ёзма равишда хабардор этиши» деган сўзлар «солиқ тўловчини ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор этиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          
          19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 234-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2001 йил, № 1–2, 11-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 373-модда; 2007 йил, № 8, 367-модда; 2008 йил, № 9, 490-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 6, 231-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
          1) 8-модда:
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Ёпиқ мажлисда кўрилган ишни электрон шаклда шакллантиришга йўл қўйилмайди»;
          учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
          2) қуйидаги мазмундаги 134(1)-модда билан тўлдирилсин:

«134(1)-модда. Хўжалик иши 

            Хўжалик иши ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишни кўриш жараёнида суд томонидан талаб қилиб олинган ҳужжатлар, шунингдек қоғозда расмийлаштирилган суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида шакллантирилади.
          Хўжалик иши электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.
          Хўжалик иши электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ҳужжатларни уларни юборган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, электрон шаклда судга тақдим этишга ҳақли. Ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан хўжалик судига тақдим этилган ёзма ҳужжатлар ишга электрон шаклда қўшиб қўйилади, шундан сўнг уларни тақдим этган шахсларга қайтарилади.
          Хўжалик иши электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, суд ҳужжатлари судьянинг (судьяларнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, суд мажлисларининг ва суд мажлисидан ташқаридаги айрим процессуал ҳаракатларнинг баённомалари эса раислик қилувчининг ва суд мажлиси котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
          Электрон шаклдаги хўжалик ишини бошқа хўжалик судига ёки бошқа органга ўтказиш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
          Электрон шаклда шакллантирилган хўжалик ишининг қоғоздаги кўчирма нусхаси бўлиши мумкин».

            20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 5-модданинг биринчи қисмидаги ва иккинчи қисми биринчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          2) 7-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          3) 10-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          4) 17-модданинг иккинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин.

            21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 18-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
          иккинчи қисмидаги «агар қонун ҳужжатлари ёки суд қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, баҳолаш объекти хусусида битим тузиш мақсади учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Хусусийлаштирилган объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланади».

            22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 24-модданинг иккинчи қисмидаги «доривор воситалар» деган сўзлар «дори воситалари ва фармацевтика фаолияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          2) 34-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «доривор воситаларнинг» деган сўзлар «дори воситаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

            23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2009 йил, № 10, 381-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 5-модданинг матнидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          2) 7-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          3) 12-модданинг биринчи ва бешинчи қисмларидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          4) 14-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          5) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          6) 18-модданинг матнидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          7) 20-модданинг еттинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          8) 21-модданинг учинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          9) 22-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          10) 25-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          11) 31-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин.

            24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги 317–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 17-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин.

            25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432–II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 9-модда биринчи қисмининг:
          5-банди чиқариб ташлансин;
          12-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
          2) 31-модданинг бешинчи қисмидаги «Раиси» деган сўз «Кенгаши» деган сўз билан алмаштирилсин.

           26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) 50-моддасининг иккинчи қисмидаги «дори-дармонлар» деган сўзлар «дори воситалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

            27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) 33(1)-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади»;
          учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

            28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
          1) 7-модданинг учинчи қисмидаги «ташқи сиёсат» деган сўзлар «халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          2) 22-модданинг номидаги ва матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисини» ва «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
          3) 32(1)-модда:
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Сенат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади»;
          учинчи,тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
          4) 32(2)-модда чиқариб ташлансин.

          29-модда.Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 138-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
          1) қуйидаги мазмундаги 22(1)-модда билан тўлдирилсин:

«22(1)-модда. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети 

            Солиқ тўловчининг шахсий кабинети Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурсидир.
          Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
          Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали унинг ёзма аризаси, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклдаги аризаси асосида амалга оширилади.
          Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
          Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон ҳужжат юборилганда солиқ тўловчининг шахсий кабинети амал қилиши тўхтатиб турилганлиги тўғрисида ёки электрон рақамли имзо калити сертификати бекор қилинганлиги ҳақида маълумот олинган бўлса, ушбу ҳужжат солиқ тўловчига мазкур маълумотлар олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида қоғозда жўнатилади»;
          2) 54-модданинг учинчи қисмидаги «ёзма билдириш» деган сўзлар «ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          3) 56-модданинг:
          учинчи қисмидаги «ёзма равишда» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза берилган санадан эътиборан уч кунлик муддатда молия органларига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт»;
          бешинчи қисмидаги «ёзма ариза» деган сўзлар «ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          4) 57-модданинг иккинчи қисмидаги «ёзма аризаси» деган сўзлар «ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          5) 58-модданинг тўртинчи қисмидаги «ёзма аризаси» деган сўзлар «ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          6) 60-модда:
          биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим. Солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома унга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин»;
          7) 64-модданинг:
          биринчи қисмидаги «ёзма билдириш» деган сўзлар «ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган билдириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          тўртинчи қисмидаги «ёзма билдириш» деган сўзлар «ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          бешинчи қисмидаги «ёзма билдириш» деган сўзлар «ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          8) 65-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда расмийлаштирилади ва солиқ тўловчи солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланади. Даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
          солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг мавжуд шахсий карточкаларидан кўчирма;
          тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома»;
          9) 70-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир.
          Камерал назорат солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган ерда амалга оширилади.
          Камерал назоратнинг мақсадисолиқ тўловчига давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал назорат натижалари бўйича аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни мустақил равишда бартараф этиш ҳуқуқини беришдан иборатдир.
          Агар солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва давлат солиқ хизмати органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида зиддиятлар борлиги камерал назорат жараёнида давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабар қилинади.
          Тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда, ушбу талабнома буюртма хат олинган, почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
          Солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган тартибда тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт»;
          10) 269-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Юридик шахслар – давлат мулки объектларини сотиб олувчилар учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси давлат мулки объектларига тўғри келадиган солиқ суммасига камайтирилиб, бўшаган маблағлар хусусийлаштирилган объектларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилади. Ушбу имтиёз олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан 12 ой мобайнида қўлланилади»;
          11) 282-модда:
          қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Юридик шахслар – давлат мулки объектларини сотиб олувчилар учун ер солиғи суммаси давлат мулки объектларига тўғри келадиган солиқ суммасига камайтирилиб, бўшаган маблағлар хусусийлаштирилган объектларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилади. Ушбу имтиёз олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан эътиборан 12 ой мобайнида қўлланилади»;
          учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

            30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
          1) 27-модданинг:
          учинчи қисми чиқариб ташлансин;
          тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
          2) қуйидаги мазмундаги 27(1)-модда билан тўлдирилсин:

«27(1)-модда. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳуқуқларининг кафолатлари 

            Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларигатарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
          Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болаларга ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таълим бериш, уларни уй-жой, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, улар таълим муассасаларини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари сотиб олиш учун нафақа тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади».

            31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Музейлар тўғрисида»ги ЎРҚ–177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 483-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 5-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          2) 12-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин; 
          3) 23-модданинг бешинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин.

            32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелда қабул қилинган «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ЎРҚ–213-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 140-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда) 9-моддаси биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар» деган сўзлар «тиббий буюмлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

            33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 13 октябрда қабул қилинган «Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ–229-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 10, 382-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
          1) 6-модданинг номидаги, биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги ва иккинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          2) 12-модданинг учинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          3) 13-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          4) 14-модданинг матнидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          5) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          6) 22-модданинг иккинчи қисмидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин;
          7) 25-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «Маданият» деган сўз билан алмаштирилсин.

            34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрда қабул қилинган «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–336-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 9/2, 245-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 24-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «Хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланади».
          35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
          1) 51-модданинг 5-бандидаги «акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар)» деган сўзлар «акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар), бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          2) 52-модда биринчи қисмининг 5-банди «хазиналарни реализация қилишдан тушган тушумлар» деган сўзлардан кейин «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
          3) 64-модда иккинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар» деган сўзлар «тиббий буюмлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          4) 71-модда биринчи қисми 1-бандининг олтинчи хатбошисидаги «ҳудудий маданият ва спортни бошқариш органлари» деган сўзлар «ҳудудий маданият, жисмоний тарбия ва спортни бошқариш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          5) 72-модда 1-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари».

            36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ–364-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 1-модда;2016 йил, № 12, 383-модда) 22-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
          қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
          «васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар»;
          қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади».

            37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ–403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
          1) 5-модда биринчи қисмининг:
          саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
          тўққизинчи – ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи – ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
          2) 10-модда:
          қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
          «Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади.
          Сенат Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўз фаолияти ҳақидаги ахборотини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда йилига икки марта эшитади»;
          учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
          3) 12-модда чиқариб ташлансин.

            38-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ЎРҚ–406-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 271-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
          1) 9-модданинг биринчи қисми:
          тўртинчи хатбошисидаги «маданият ва спорт ишлари» деган сўзлар «жисмоний тарбия ва спорт» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
          «маданият органлари»;
          бешинчи – тўққизинчи хатбошилари тегишинча олтинчи – ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
          2) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12-модда. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича органларнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари 

            Жисмоний тарбия ва спорт бўйича органлар:
            ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
          ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган интилишни ва спортга қизиқишни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
          ёшлар ўртасида халқ ўйинлари, миллий ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини ташкил этади;
          ёшлар ўртасида халқаро спорт алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда, спорт мусобақаларини ўтказишда иштирок этади;
          жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамда республика миқёсида ўтказиладиган тадбирларда иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг иштирок этишини таъминлайди;
          ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
          Жисмоний тарбия ва спорт бўйича органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
          3) қуйидаги мазмундаги 12(1)-модда билан тўлдирилсин:

«12(1)-модда. Маданият органларининг ёшларга оид давлат 
сиёсати соҳасидаги ваколатлари 

            Маданият органлари:
          ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудийва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
          ёшлар ўртасида бадиий ижодиёт, халқ ва ҳаваскорлик ижодиёти тарғиботини амалга оширади;
          ёшлар ўртасида кино, театр, мусиқа, хореография, тасвирий санъатни, цирк, халқ амалий санъатини ва эстрада санъатини ривожлантиришга, уларнинг ғоявий-бадиий ва ахлоқий савиясини оширишга кўмаклашади;
          ёшлар ўртасидаги оммавий-маданий ва байрам тадбирлари ғоявий мазмун билан тўлдирилишини таъминлайди, ижодий уюшмалар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди;
          ёшлар ўртасида халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда, конференциялар ва кўргазмалар ўтказишда иштирок этади;
          ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларнинг ўз иқтидори ва истеъдодини тўлақонли намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
          ижодий сафарлар ташкил этилишини ҳамда маданият соҳасида халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўрикларда, танловларда, фестивалларда, бошқа тадбирларда иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг иштирок этишини таъминлайди;
          миллий ўзликни англашда мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат ғояларини янада чуқур сингдириш,радикализм ва экстремизмнинг ёт ғояларига қарши иммунитетни мустаҳкамлашборасидаёшлар ўртасида маърифий ишларни амалга оширади;
          халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашади;
          ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
          Маданият органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».

            39-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ–407-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда) 13-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
          қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
          «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотни йилига икки марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этади»;
          бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин.

            40-модда.Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги ЎРҚ–415-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 382-модда) 15-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «тиббиёт учун мўлжалланган буюмларни» деган сўзлар «тиббий буюмларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
          41-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
          1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 232–I-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 70-модда) 1-банди;
          2) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 82–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5–6, 153-модда) XXIII бўлими;
          3) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 125–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7–8, 217-модда) VIII бўлими;
          4) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги 322–II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 22-модда);
          5) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 405–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 165-модда) VIII бўлими;
          6) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 535–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 149-модда) XIV бўлими;
          7) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 18 декабрда қабул қилинган «Саноат, газ таъминоти ва кон назорати соҳасидаги бошқарув такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–133-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) 4-моддаси;
          8) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 15 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–231-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 463-модда);
          9) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–278-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 1, 1-модда) 6-моддаси;
          10) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–294-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 247-модда) 5-моддаси;
          11) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–304-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 274-модда) 2-моддаси;
          12) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–352-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда) 15-моддаси;
          13) Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–373-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда) 11-моддаси.

            42-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
          ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
          давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
          ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

            43-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
          Ушбу Қонун 3-моддасининг 3-банди, 11-моддасининг 3-банди, 13-моддасининг 7 ва 9-бандлари 2017 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.
          Ушбу Қонуннинг 18, 19-моддалари, 29-моддаси 1–9-бандлари мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.


Ўзбекистон Республикасининг
Президенти                                                                 Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри,
2017 йил 13 июнь
№ ЎРҚ–436







Все о погоде - Pogoda.uz