Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.06.2017 11:42 Янги қонунлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 17 майда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 27 майда
маъқулланган

          1-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган 927–XII-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 164–II-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1–2, 12-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; 2005 йил, № 1,18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 134-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
          1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низом»;

          2) 1 ва 2-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          «1. Ушбу Низом суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига махсус унвонлар – мансаб даражалари бериш тартибини белгилайди.
          2. Суд, Кенгаш, Марказ ва Департамент ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мансаб даражаларидан иборат:
          1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси
          2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси
          3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси
          1-даражали адлия маслаҳатчиси
          2-даражали адлия маслаҳатчиси
          3-даражали адлия маслаҳатчиси
          1-даражали юрист
          2-даражали юрист
          3-даражали юрист»;
          3) 3-модда «олий юридик маълумоти» деган сўзлардан кейин «ёки бошқа олий маълумоти» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
          4) 4, 5 ва 6-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
          
          «4. Мансаб даражалари:

1-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Кенгаш раисига;

2-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Марказ директорига;

3-даражали Давлат

адлия маслаҳатчиси

Марказ директорининг                                 ўринбосарига;

1-даражали адлия             маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Кенгаш котибига, Департамент директорига;

2-даражали адлия               маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг ёрдамчиларига, Кенгашнинг етакчи инспекторларига ва биринчи бўлими мудирига, Марказнинг бўлим бошлиқларига, Департамент директорининг ўринбосарига;

3-даражали адлия               маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бош ва катта консультантларига, Кенгашнинг архив мудирига ва девонхона мудирига, Марказнинг бош ва етакчи консультантларига, Департаментнинг бўлим бошлиқларига, Департаментнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларига;

1-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг бўлим бошлиқларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг бош мутахассисларига (бош консультантларига), судья катта ёрдамчиларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьясининг катта ёрдамчиларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьясининг ёрдамчиларига, Марказнинг кадрлар бўйича катта инспекторига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига
ва юрисконсультига;

2-даражали юрист

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий судларининг катта мутахассисларига (катта консультантларига), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, иқтисодий ва маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг девонхона мудирларига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг малака ҳайъатлари котибларига, Департамент ҳудудий бўлимларининг бош мутахассисларига;

 

3-даражали юрист

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судларининг судья ёрдамчиларига, девонхона мудирларига, туман (шаҳар) маъмурий судларининг судья ёрдамчиларига, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья ёрдамчиларига берилади.

 


          5. 1, 2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
          1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражалари:
          Кенгаш ва Марказ ходимларига – Кенгаш раиси томонидан;
          Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони ходимларига – Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси томонидан;
          Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи турувчи судларнинг девонлари, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади.
          6. Ҳар бир мансаб даражасида бўлиш муддати ижобий аттестация мавжуд бўлган тақдирда 3, 2, 1-даражали юристлар учун – икки ярим йилни, 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун – тўрт йилни ташкил этади.
          1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди»;
          5) қуйидаги мазмундаги 6(1)-модда билан тўлдирилсин:

          «6(1). Ушбу Низомнинг 5-моддасига мувофиқ суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражасигача бўлган мансаб даражасини беришга – эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилган даражадан қатъи назар, изчилликка ва мансаб даражасида бўлиш муддатига риоя этмаган ҳолда йўл қўйилади»;
          6) 7-моддадаги «Судларга ва Марказга» деган сўзлар «Судларга, Кенгашга, Марказга, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлимларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          7) 8-модданинг биринчи хатбошисидаги «Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар «Кенгаш раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          8) 10-моддадаги «суд ва Марказ» деган сўзлар «суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          9) 11-моддадаги «судларда ҳамда Марказда» деган сўзлар «судларда, Кенгашда, Марказда, Департаментда ва унинг ҳудудий бўлимларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          10) 12-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси томонидан» деган сўзлар «мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
          11) 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          «13. Суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига мансаб даражалари бериш учун аттестация ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Кенгаш раиси томонидан уларнинг ваколати доирасида белгиланади»;
          12) 14-моддадаги «суд ва Марказ» деган сўзлар «суд, Кенгаш, Марказ, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

          2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
          ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
          давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

          3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг
Президенти                                                  Ш. Мирзиёев


Тошкент шаҳри,
2017 йил 6 июнь
№ ЎРҚ-435







Все о погоде - Pogoda.uz