ЎзА Ўзбек

11.01.2018 10:44 Янги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда
маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқлансин (илова қилинади).

          2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси тўғрисида»ги 105–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 180-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 9 январь

№ ЎРҚ—458