ЎзА Ўзбек

26.01.2018 10:00 Янги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 декабрда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда
маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси тасдиқлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

3-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2018 йил 25 январь
№ УРҚ-462